Biz ijtimoiy tarmoqlarda

МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

Махфийлик сиёсати (кейинги ўринларда - Сиёсат) "Universal Mobile Systems" МЧЖ (қисқартирилган номи «UMS»; манзил: 100000, Тошкент шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 24), кейинги ўринларда – Оператор Фойдаланувчи ҳуқуқлари Операторга тегишли бўлган “mobichat” дастурий таъминоти (кейинги ўринларда - ДТ)ни ишлатган вақтда ҳамда Оператор билан Фойдаланувчи ўртасида тузилган ҳар қандай келишувлар ва шартномалар бажарилиши жараёнида Фойдаланувчи тўғрисида олиши мумкин бўлган барча маълумотга нисбатан амал қилади.

Фойдаланувчи Операторнинг Дастурий таъминотидан фойдаланишда ушбу Сиёсатга ҳамда унда кўрсатилган шахсий маълумотига ишлов берилиши шартларига сўзсиз розилигини билдиради; Фойдаланувчи ушбу шартларга эътироз билдирган тақдирда, Дастурий таъминотдан фойдаланиши мумкин эмас.

1. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТ

1.1. Ушбу Сиёсат доирасида “Фойдаланувчининг шахсий маълумоти” деганда қуйидагилар тушунилади:

1.1.1. Фойдаланувчи ҳисоб юритиш қайдини яратишда ёки Дастурий таъминотдан фойдаланиш жараёнида ўзи ҳақида мустақил равишда тақдим қиладиган шахсий маълумотлар, жумладан Фойдаланувчи шахсига доир маълумотлардир.

1.1.2. Фойдаланувчининг қурилмасида ўрнатилган Дастурий таъминот ёрдамида Оператор томонидан Дастурий таъминотни қўллаш жараёнида автоматик тарзда узатиладиган маълумотлар, жумладан IP-манзил, cookie файллари маълумотлари, Фойдаланувчининг браузерига (ёки Хизматлардан фойдаланиш амалга ошириладиган бошқа дастур) оид маълумотлар, Фойдаланувчи томонидан ишлатиладиган қурилма ва дастурий таъминотнинг техник характеристикалари, Дастурий таъминотга кириш санаси ва вақти, сўралган саҳифаларнинг манзиллари ва бошқа шу каби маълумотлар

1.1.3. Фойдаланувчи тўғрисидаги Дастурий таъминотдан фойдаланиш шартларида ишлов берилиши назарда тутилган бошқа маълумотлар.

1.2. Ушбу Сиёсат фақатгина Операторнинг Дастурий таъминотини ишлатиш вақтида ишлов бериладиган маълумотга нисбатан қўлланилади. Оператор учинчи шахсларнинг сайтлари томонидан маълумотга ишлов берилишини назорат қилмайди ва бунинг учун жавобгар ҳисобланмайди.

2. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТГА ИШЛОВ БЕРИШ МАҚСАДЛАРИ

2.1. Оператор, қонунчиликда белгиланган муддат давомида шахсий маълумотни мажбурий сақлаш назарда тутилган ҳолатларда ташқари, фақатгина Дастурий таъминотни тақдим этиш ёки Фойдаланувчи билан тузилган келишувлар ва шартномаларни бажариш учун зарур бўлган шахсий маълумотни тўплайди ва сақлайди.

2.2. Оператор Фойдаланувчининг шахсий маълумотига қуйидаги мақсадларда ишлов беради:

2.2.1. Дастурий таъминотдан фойдаланиш доирасида томонни, Оператор билан тузилган келишувлар ва шартномаларни идентификациялаш;

2.2.2. Фойдаланувчига шахсийлаштирилган Дастурий таъминотни тақдим этиш ҳамда келишувлар ва шартномаларни бажариш;

2.2.3. Фойдаланувчи билан алоқа, жумладан Дастурий таъминотга, келишувлар ва шартномаларни бажаришга боғлиқ хабарлар, сўровлар ва ахборотни юбориш, шунингдек Фойдаланувчининг сўровлари ва талабномаларига ишлов бериш;

2.2.4. Дастурий таъминот сифатини, ундан фойдаланиш қулайлигини яхшилаш, янги Дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш;

2.2.5. Шахси номаълум маълумотлар асосида, шунингдек қонунчилик талабларини бажариш мақсадида статистик ва бошқа тадқиқотларни ўтказиш.

3. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТГА ИШЛОВ БЕРИШ ШАРТЛАРИ

3.1. Фойдаланувчининг шахсий маълумоти махфий сақланади. Фойдаланувчи томонидан ихтиёрий равишда чекланмаган одамлар доирасига кириш умумий кириш учун ўзи ҳақидаги маълумот тақдим этилган ҳоллар бундан мустасно.

3.2. Оператор қуйидаги ҳолатларда Фойдаланувчининг шахсий маълумотини учинчи шахсларга тақдим этиш ҳуқуқига эга:

3.2.1. Фойдаланувчи бундай ҳаракатларга розилик билдирган;

3.2.2. Фойдаланувчи томонидан маълум Хизмат ёки Дастурий таъминотни ишлатиш учун ёки Фойдаланувчи билан тузилган маълум келишув ёхуд шартномани бажариш учун зарурат юзага келган;

3.2.3. Маълумотни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ёки қонунчиликда белгиланган тартиб-таомил доирасида бошқа қонуний ҳужжатда назарда тутилган;

3.2.4. Маълумотни тақдим этиш бизнес сотиш ёки бошқа усулда топшириш (тўлиқ ёки қисман) доирасида юз беради, бунда харидор олган шахсий маълумотга нисбатан ушбу Сиёсат шартларига риоя қилиш бўйича барча мажбуриятлар харидорга ўтади.

3.2.5. Фойдаланувчи келишувлар, шартномалар, ушбу Сиёсат шартларини бузган тақдирда, Оператор ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, ёхуд маълум Хизматлардан фойдаланиш шартлари кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида.

3.2.6. Фойдаланувчининг шахсий маълумотига эгасиз шаклда ишлов бериш натижасида олинган шахси бўлмаган статистика маълумотлари учинчи шахсга Оператор топшириғи бўйича тадқиқотлар ўтказиш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш учун тақдим этилади.

3.3. Оператор Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотига ишлов беришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қилади.

3.4. Оператор Фойдаланувчига тегишли шахсий маълумот учинчи шахслар томонидан ноқонуний ёки тасодифий фойдаланилиши, йўқотилиши, ўзгартирилиши, блокка туширилиши, нусха кўчирилиши, тарқатилиши, шунингдек бошқа ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур ва етарли ташкилий ҳамда техник чораларни кўради.

4. БОШҚА ҚОИДАЛАР

4.1. Оператор ушбу Махфийлик сиёсатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга. Сиёсатнинг янги таҳрири, агар янги таҳрирда бошқаси назарда тутилмаган бўлса, у чоп этилган вақтдан бошлаб кучга киради. Амалдаги таҳрирни доимий равишда www.mobi.uz сайтидан топиш мумкин.

4.2. Ушбу Сиёсат ҳамда Махфийлик сиёсатини қўллаш натижасида юзага келадиган Фойдаланувчи ва Оператор ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра тартибга солинади.

4.3. Фойдаланувчи ушбу Сиёсатга доир барча таклифлар ёки саволларни 0990@mobi.uz бўйича қайта алоқа шакли орқали юбориши мумкин.